Ассалому алайкум сайтимиз меҳмонлари!

Тошкент  шаҳар  Юнусобод  тумани  «Севинч»  махалла  фуқаролар  йиғинининг  расмий  веб  сайти  2018 йилнинг  1 май куни  очилди.                           Сайт  админстаратори  хотин-қизлар  билан  ишлаш  ва  оилаларда  маънавий  аҳлоқий  қадриятларни  мустаҳкамлаш  бўйича  мутахассис

Хуснитдинова  Феруза  Сайфутдиновна.

Сайтимизда   оилаларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш ва тиббий маданиятини ошириш,    оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажрашишларнинг олдини олиш бўйича   махаллада  олиб  борилаётган  ишлар  ҳақида  маълумотлар  жойлаштирилади.

Шунингдек   қуйидаги мавзуларда мунтазам материаллар чоп этиб борилади:

аёлнинг оила ва жамиятдаги ўрни;

хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;

соғлом она — соғлом келажак;

оилавий муносабатлар, анъаналар ва урф-одатлар;

оилада фарзанд тарбияси;

эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатлари;

хотин-қизлар тадбиркорлиги ва бошқалар.